АсосийJamiyat

Чилонзор туманидаги кўп қаватли хоналарнинг бирида газ портлади. Оқибатда бир нечта уй шикастланди

'Чилонзор туманидаги кўп қаватли хоналарнинг бирида газ портлади. Оқибатда бир нечта уй шикастланди'ning rasmi

Бу ҳақда  ФВВ   бирламчи маълумотни тақдим этди:   

"3 октябр куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда, бирламчи маълумотга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши  содир бўлган. Воқеа  етти қаватли уйнинг  36-квартирасида содир бўлган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борди. Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. Вазият оқибатида бир нечта квартираларга қисман зарар етди, дераза ва эшиклар шикастланган. Айни вақтда  ҳамкорликдаги хизматларнинг мутахассислари ушбу фавқулодда вазиятнинг сабабларини ўрганмоқдалар. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди."

    Бошқа янгиликлар