Xалқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс юртимизга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмон ташриф давомида кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида ҳам бўлди.Жаноб Парсонс "шарқ гавҳари" дея таърифланадиган Самарқанд шаҳридаги кўплаб тарихий обидалар, жумладан Регистон ансамбли, Улуғбек расадхонасини бориб кўрди.

Бундан ташқари, Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти миллий хунармандчилик наъмуналари ва халқ амалий санъати билан яқиндан танишди. У бундай меҳмондўстликдан жуда ҳам мамнунлигини билдирар экан, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти нақадар юқори эканини алоҳида эътироф этди.
Шу тариқа Эндрю Парсонснинг юртимизга ташрифи ўз якунига етди.




