АсосийЖАМИЯТ

"Бизни туҳматнинг катта ўчоғида ёқиб юборишганди..." Бош шифокор бошидан ўтказганлари ҳақида сўзлади (видео)

"Халқчил ёндашув” кўрсатувида шифокор Қодир Ҳотамов ҳаётида рўй берган синовли воқеалар, у...

'"Бизни туҳматнинг катта ўчоғида ёқиб юборишганди..." Бош шифокор бошидан ўтказганлари ҳақида сўзлади (видео)'ning rasmi

"Халқчил ёндашув” кўрсатувида шифокор Қодир Ҳотамов ҳаётида рўй берган синовли воқеалар, унга ёғдирилган тухматлар ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, унга қилинган тухмат ўғлининг ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Шифокор мана шундай оғир кунларини эслаб, ўз изтиробларини яшира олмади. 

"Бизни туҳматнинг катта ўчоғида ёқиб юборишганди. Турмуш ўртоғим туну кун йиғлаган, бирор кун уйдан чиқмаган. Ўғлим институтни битирган, ўсиб келаётган кадр эди, унга ҳам тазйиқ ўтказишган, қийнашган. Нега? Чунки бу жиноятчининг аёли, жиноятчининг ўғли деган тамға босилган эди...

Инсоннинг ичида "рўшнолик насиб этармикан" деган умид, ёруғлик барибир сўнмас экан. Бахтимизга яхши замонлар келди, ҳамма нарса ўз йўлига тушиб, ҳақиқат қарор топа бошлади. Қайтадан гувоҳларни, ўша воқеа иштирокчиларини чақириб, масалага ойдинлик киритишди — бу аслида туҳмат экани, уюштирилгани исботланди. Олий суд ҳукми билан айбсиз эканим ҳақидаги қоғозни олдим. Давлат уч йиллик иш ҳақимни қайтарди, маънавий зараримга компенсация берди. 20 декабрь, 2019 йил мен қайта туғилдим...

Ҳозир бош шифокор бўлиб ишлаяпман. Давлат энг замонавий асбоб-ускунларни ўрнатяпти. Илгари вилоят шароитида ҳамма операциялар қилинмасди — 20 йил олдин қилинадиган ишлар ҳозир амалга оширилаётган ишларнинг ўндан бири ҳам эмас эди...",–дейди Қодир Ҳотамов.

Бошқа янгиликлар