АсосийЖАМИЯТ

Франциянинг Руан Нормандия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Франция Руан Нормандия ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети ўртасида 3 йиллик хамкор...

'Франциянинг Руан Нормандия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди'ning rasmi

Франция Руан Нормандия ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети ўртасида 3 йиллик хамкорлик меморандуми онлайн тарзда имзоланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризм департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳамкорлик доирасида Ипак йўли туризм халқаро университети билан кенг қамровли таълим ва илмий алоқалар, хусусан университет ҳузуридаги Бухоро туризм техникуми Европанинг нуфузли таълим даргоҳи билан узаро алоқаларни ривожлантириш мақсад қилинган.

Онлайн имзолаш маросимида Руан Нормандия университети президенти Joel Aleksandr, Ипак йўли туризм халқаро университети биринчи проректори Жулибой Элтазаров, Бухоро вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сухроб Бобокалонов, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакили Сардор Салимов, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим ва маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси Лоран Ориол иштирок этишди.  

Онлайн имзолаш маросимини С.Бобокалонов кириш сўзи билан очиб, мазкур ҳамкорликнинг мақсадлари ва йўналишлари ҳақида сўз юритди.  

Жумладан, Руан Нормандия университетидан малакали ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг Бухорога ташрифи ҳамда Бухоро туризм техникумида амалиёт дарсларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.  

Шунингдек, Руан Нормандия университети президенти жаноб Joel Aleksandr ўз нутқида Ўзбекистон олийгоҳлари ичида биринчилардан бўлиб “Ипак йўли” университети билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилаётганидан мамнун эканлигини билдирди.

Франсция томони туризм соҳасида ўрта махсус профессионал ва олий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш жараёнида кенг қамровли алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди.  

Хусусан, туризм, меҳмонхона хўжалиги, маданий меросни асраш ва реставрация қилиш ва архитектура йўналишларида франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.  

“Буюк тамаддунлар чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон билан кенг қамровли, чуқур ва стратегик ҳамкорлик ўрнатиш барчамиз учун манфаатли бўлади деб ишонаман”, - дейди Руан Нормандия университети президенти Joel Aleksandr.  

Ипак йўли университети биринчи проректори профессор Жулибой Элтазаров эса, Ўзбекистон ва Франсия ўртасидаги алоқалар тарихан жуда чуқур илдизларга эга эканлиги ва бу соҳибқирон Амир Темур даврига бориб тақалиши ҳақида гапирди.  

Шунингдек, бугунги кунда Ипак йўли университети Руан Нормандия университети билан ҳамкорлик ўрнатган Ўзбекистондаги биринчи олий таълим муассаси эканлигини эътироф этди ва ўзаро алоқаларни йўлга қўйишдан мамнунлигини эътироф этди.  

Учрашув якунида ҳамкорлик меморандумининг онлайн имзолаш маросими бўлиб утди. Томонларнинг ўзаро учрашуви 2021-йил ноябр ойида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ташкиллаштирилиши режалаштириб олинди.

    Бошқа янгиликлар