Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши оқибатида мамлакат бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Хабарга кўра, "Роспотребнадзор" федерал хизмати пандемия сабабли Россия бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинганлигини маълум қилган.
"Оммавий тадбирлар бўйича — бутун мамлакат бўйлаб оммавий тадбирлар тўхтатилган. Фақат давлат бош санитар врачи қарорига муовфиқ эпидемиологик жараён тенденцияларига боғлиқ равишда ўтказлимоқда", — дея таъкидлади «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова.
Унинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Россиянинг ҳеч қайси ҳудудида уч мингдан ортиқ одамлар иштирокида оммавий тадбирлар ўтказилиши мумкин эмас. "Бир мингдан уч минг кишигача — фақат иккита субъект ҳудудида. Бу эпидемиологик жараёнинг ўзига хос хусусияти", — деди у.
Шунингдек, "Роспотребнадзор" раҳбари Россиянинг 21 та ҳудудида катта ёшдаги фуқаролар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ўсиб бораётганлигини маълум қилди. У Россия ҳудудларида ўз-ўзини яккалаш режимида бўлган фуқаролар ортидан кузатув тизимини ташкил этишга чақирди.
М️осква мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, сўнгги ҳафтада Россия пойтахтида коронавирус билан касалланиш 30%га, шифохонага жойлаштириш эса 20% га ўсган.