1

Хирургия соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим қарор қабул қилинди

САЛОМАТЛИК 04.10.2021, 20:06
Теглар: Президент қарори
Хирургия соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим қарор қабул қилинди

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унда аҳолига юқори малакали жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш, ҳудудларда каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий қилиш, хирургия йўналишидаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳада илм-фанни ривожлантириш мақсадида хирургия хизматини трансформация қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Унга кўра:

  • академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят, туман (шаҳар) бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш;
  • туман (шаҳар) ва ҳудудлар даражасида каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этиш;
  • Хирургия марказида трансплантация амалиётларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда кенг жорий этиш;
  • хирург, анестезиолог, реаниматолог, нефролог ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш, замонавий симуляцион марказда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • хирургия йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш;
  • аҳолига малакали хизматларни кўрсатиш мақсадида Хирургия маркази, унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгиланди.

Шарҳлар

Эндиликда томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

17.12.2021, 09:55

“Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 16.12.2021 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари...
Ўзбекистонда эҳтиёжманд, чин етим ва оғир касал болаларга ёрдам кўрсатувчи фонд ташкил қилинади

05.10.2021, 13:03

Ўзбекистон Президентининг “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги хабар бермоқда. Қарорга кўра, қуйидагилар Болалар...
Ҳудудларда хирургия маркази филиаллари учун 42,5 миллиард сўм ажратилади

04.10.2021, 20:30

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни...
2022 йил 1 майга қадар «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси ишга туширилади

12.08.2021, 23:33

Президент қарорига кўра, ушбу платформа:тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасида хизматларни ахборот-коммуникацион технологиялари асосида кўрсатиш бўйича махсус электрон дастурий таъминот ҳисобланади;протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларига муҳтож...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1