АсосийSalomatlik

Ҳудудларда хирургия маркази филиаллари учун 42,5 миллиард сўм ажратилади

'Ҳудудларда хирургия маркази филиаллари учун 42,5 миллиард сўм ажратилади'ning rasmi

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида:

2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлар доирасида 10 миллиард сўм ажратилади;

2022 йилдан бошлаб эса эҳтиёждан келиб чиқиб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун Давлат бюджетидан зарур маблағлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, Давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан тенг улушда:

2021 йилда Хирургия маркази филиалларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 42,5 миллиард сўм маблағ ажратиш;

2022–2023 йилларда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилмаган 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 71,4 миллиард сўм йўналтириш белгиланди.

Давлат бюджетидан мазкур тадбирлар учун ажратиладиган маблағлар жойларда каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини жорий этиш натижасида тежаладиган маблағлар ҳамда халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит ва грант маблағлари ҳисобига ажратилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан тегишли маҳаллий бюджетларга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси берилади.

Бошқа янгиликлар