АсосийСПОРТ

Чироқчилик спортчи Тожикистон Президенти кубоги соҳиби бўлди

Шу кунларда Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа бўлиб...

'Чироқчилик спортчи Тожикистон Президенти кубоги соҳиби бўлди'ning rasmi

Шу кунларда Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда ва унда икки нафар қашқадарёлик полвонлар ўз кучларини синовдан ўтказмоқда.

-66 кг Дилшодбек Йўлдошев;
-81 кг Арслон Тожиев

Қувонарлиси биринчи кунданоқ -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Йўлдошев барча рақибларидан устун келиб олтин медални қўлга киритди. Спортчимиз Тожикистон Президенти Кубоги соҳиби сифатида 30 000 сомоний пул мукофоти билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар