Facebook компанияси худди шу номдаги ижтимоий тармоқ, шунингдек Instagram и ва WhatsApp юкланмаларининг барча сервисларида узилиш рўй берганини тасдиқлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Downdetector.com маълумотларига кўра, олти соатдан кўпроқ вақт мобайнида ижтимоий тармоқлар бутун дунё бўйлаб ўн минглаб фойдаланувчилар учун хизмат кўрсата олмаган. Тармоқ ўз ишини фақат сешанба куни кечқурун тиклаши мумкин бўлган.
Шунингдек, юзага келган ушбу муаммо бошқа йирик сайтларга ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Facebook Тwиттерда узилишлар ҳақида хабар жойлаштирди.
"Баъзилар бизнинг иловаларимизга кира олмаётганидан хабардормиз. Биз ҳамма нарсани тезроқ нормал ҳолатга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", - дейилади компания баёнотида.
"Facebook" исми ошкор қилинмаган ходимларининг New York Timesга маълумот беришича, ушбу узилишларга катта эҳтимол билан киберҳужумлар сабаб бўлган.
Bloomberg нинг хабар беришича, Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги бир неча соат ичида қарийб 7 миллиард долларга камайиб, миллиардерлар рейтингидан тушишига сабаб бўлган. Бунга Facebook, шунингдек Instagram ва WhatsApp тизимидаги муваффақиятсизликлар таъсир кўрсатган.
Дилбар Абдунабиева таржима қилди