АсосийJamiyat

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган флаерлар бошқа тилларни камситишга қаратилмаганини маълум қилди

'Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган флаерлар бошқа тилларни камситишга қаратилмаганини маълум қилди'ning rasmi

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Маънавият бўлинмаси томонидан чиқарилган ўзбек тилида муқобили бор хорижий тилдаги сўзларни ўзбекча гапиришга қаратилган флаерлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлди. Ҳокимлиги Ахборот хизмати мазкур ҳолатга расмий муносабат берди.

"Маънавият ва маърифат" маркази Чирчиқ шаҳар бўлими  томонидан, ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолининг, тилда бор ва мужассам бўлган муқобил сўзлардан тўғри ва ўринли фойдаланишни тарғиб қилинди.  

Хусусан,  шаҳримизда турли тилларда сўзлашувчи аҳоли вакиллари учун  21 октябр — Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб тарғибот воситалари тайёрланиб, тарқатилди.  

Уларда бугун аҳоли орасида кундалик мулоқатларда  кўп ишлатилаётган ўзлаштирма сўзларнинг  ўзбек тилидаги муқобилини топиш ва ишлатишга кўмаклашиш мақсад қилинган. Бу  нафақат бошқа тилларда, балки давлат тилида мулоқот қилувчиларни ўзбек тилида аниқ ва беҳато сўзлашда  ўзига хос бир даъватдир.  

Зотан, маънавий-маърифий тарғиботнинг таъсирчан услубларидан кенг ва самарали фойдаланиш, юқорида номи тилга олинган марказ ва унинг бўлинмаларининг вазифаси ҳисобланади.  

Тилимиз софлигини сақлаш, давлат тилининг расмий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган бундай маърифий-тарғибот ишларига бошқача тус бермаслик, аксинча, қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир.  

Шу маънода, ижтимоий тармоқлардаги "Чирчиқ расмий" канали орқали чиқишларида  бу ҳолатдан норозилик кайфиятини билдираётган фуқароларга тарқатилаётган материалларда ҳеч бир тилни камситиш каби бошқа мақсадлар йўқлигини, бу тилимиз софлигини бузаётган айрим ажнабий сўзларнинг давлат тилидаги муқобили борлигини эслатиш ва ундан фойдаланишга хайрли бир даъват эканлигини эслатамиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар