2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 13 нафари Наманган вилоятида,
- 38 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 27 нафари Фарғона вилоятида,
- 8 нафари Хоразм вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
️Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 13 нафар,
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Самарқанд вилоятида 35 нафар,
- Сирдарё вилоятида 15 нафар,
- Фарғона вилоятида 26 нафар,
- Хоразм вилоятида 8 нафар,
- Тошкент вилоятида 55 нафар,
- Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, 4 октябрь куни 12 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27349 нафарга етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25688 нафарни ташкил қилмоқда.