Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълумотига кўра, янги очилган мажмуада машғулотлар учун табиий ва сунъий футбол майдонлари, фитнес машғулотлари учун мўлжалланган иншоотлар фаолияти йўлга қўйилган.
Муассасада ўқув-машғулот жараёнлари "Реал Мадрид" футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади.
Академиянинг очилиш маросимида афсонавий "Реал Мадрид" футбол клубининг собиқ футболчиси Алваро Арбелоа иштирок этган ҳамда академияга қабул қилинган ёш футболчилар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашган.






