АсосийDunyo

Дунё бўйича бир кунда 4 204 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

'Дунё бўйича бир кунда 4 204  нафар бемор коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ЖССТ маълумотига таяниб берган хабарига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 234 миллион 809 мингдан ортди.  4 миллион 800 мингдан зиёд киши вафот этган (4.10.2021. Европа вақти билан 18:36 ҳолатида).  

Охирги суткада 257 122 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.

️4 204 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда  235 миллион 476 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 810 мингдан ортиғи вафот этган (5.10.2021. Тошкент вақти билан 16:10 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:

  • АҚШ (43,329 миллиондан ортиқ),  
  • Ҳиндистон (33,834 миллиондан ортиқ),  
  • Бразилия (21,459 миллиондан ортиқ),
  • Буюк Британия (7,900 миллиондан ортиқ),
  • Россия (7,612 миллиондан ортиқ).

 

Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 332 миллион  дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

 

    Бошқа янгиликлар