1

Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 05.10.2021, 19:55
Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

Бугун Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида “Media Illusion” студияси томонидан суратга олинган Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги "Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми премьера қилинди.  

Аввал саҳнада талабалар иштирокида саҳна кўринишлари кўрсатилди ва Чўлпон ҳаётига оид маърузалар тингланди.  

Кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.    

Cценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Рустам Муродов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Музаффар Ўрозқулов.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган 24 та адиб ҳақидаги “Халқ юраги” туркум остидаги ҳужжатли фильмларнинг барчаси “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида премьера қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1