АсосийJamiyat

Хоразмда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши ташкил этилди

'Хоразмда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши ташкил этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Хоразм вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

 Йиғилишда Хоразм вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг  аъзолари йиғилганларга таништирилиб, вилоятда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва Кенгаш аъзолари олдида турган вазифалар белгилаб берилди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари. 

Хусусан, 

  • Ҳудудий Кенгаш вилоятда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, 
  • жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этади; 
  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, чек қўйиш, оқибатлари ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлайди;
  • коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади; коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш учун тегишли ҳудудда қилинган ишлар ижроси ҳақида Миллий кенгаш ишчи органига ахборот тақдим этади.

    Бошқа янгиликлар