АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни табриклади

'Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни табриклади'ning rasmi

Бугун 5 октябрь санаси Тожикистон Президентининг таваллуд куни.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қутлади. 

Бироз аввал икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Президент матбуот котиби буни маълум қилди. 

Қайд этилишича, мулоқот давомида замонавий Тожикистоннинг давлат қурилиши соҳасида ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ютуқлари, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи изчил ортиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

 "Президентларнинг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, дўстона ва ишчан руҳда ўтди", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар