Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, республикамизда жами 729,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 % га ошган.
2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга қиймати 100 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 281,6 млн. литр автомобил бензинини импорт қилинган.
Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 баробарга ошган.






