Жорий йилнинг 9-10 октябр кунлари Тошкентда биринчи марта спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида мос равишда Asian Sprint Triathlon Cup (sprint масофасида триатлон бўйича Осиё кубоги) ўтказилади. Бу ҳақда Каримжон Зарипов мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманидан хабар берди.
Хабарда айтилишича, "Asia Sprint Triathlon Cup"халқаро стандартларга мувофиқ чет эллик техник делегат ва халқаро ҳакамлар кўмагида ўтказилади.
"Бу спорт тури Ўзбекистонда янги эмас. Бизда триатлон билан 1991 йилдан буён шуғулланишади. Лекин асосий эътибор энди бериляпти. Бир сўз билан триатлон Ўзбекистонга югириб, сузиб, велосипедда учиб келди десак адашмаймиз",- деди Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шаабдураҳмонов.
Маълумот учун.
Триатлон бўйича Осиё Кубоҳига қуйидаги мамлакатлардан иштиролчилар ташриф буюради
Россия, Украина, Қозоғистон, Чехия, Люксембург, Япония, Полша, Словакия, Марокаш ва албатта Ўзбекистон.






