АИБА 2021-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.
Мусобақа декабр ойида бўлиб ўтади. Баҳсларнинг аниқ санасига яқин кунлар ичида аниқлик киритилади.
Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Олтин медал соҳибалари 100 минг, кумуш 50 минг, бронза эгалари эса 25 минг доллардан мукофот пулига эга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати 25-октябр – 6-ноябр кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.






