1

Ўзбекистоннинг ягона ҳажв (сатира) журнали "Муштум" фаолияти қайта тикланади

МАДАНИЯТ 07.10.2021, 09:05
Ўзбекистоннинг ягона ҳажв (сатира) журнали "Муштум" фаолияти қайта тикланади

Миллий матбуот марказида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров яна бир журнал қайта тикланишини маълум қилди.

— "Ўзбекистон матбуоти" журналининг бугун қайта нашр этила бошлагани жуда яхши, лекин бизда яна бир журнал борки, у ҳам 2019 йилда иқтисодий қийинчиликлар сабаб ўз фаолиятини тугатишга мажбур бўлганди.

 

Биласиз, "Муштум"га жадидларимиз асос солган. Умуман олганда бу журнал биз учун бир қадрият ва уни йўқотиб юбориш катта хато бўлар эди.

 

Юзлаб танқидий мақолалар, фельетонлар жамиятни турли иллатлардан тозалашда "Муштум"нинг асосий қуроли ҳисобланган. Ҳалол ва ошкора танқид жамият ва одамлар учун ҳақиқий малҳам бўлишига эришиш журналнинг бош мезонидир.

 

Сизларга хурсандчилик билан айтмоқчиманки, бугун "Муштум" журналининг қайта тикланаётган илк сонини босмахонага топширдик. Насиб этса, яқин кунларда унинг ҳам тақдимотини ўтказамиз", – деди Ўсаров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1