Айни пайтда Сирдарё вилоятида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ва сайловчилар учрашуви бўлиб ўтяпти, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"Бугун эришилган натижалар ҳақида камроқ гапириб, кўпроқ мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва халқимизни рози қилиш, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш тўғрисида фикрлашиб олсак, мақсадга мувофиқ бўлади", дея Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги мавжуд муаммоларни санаб берди.
Келтирилишича, бугунги кунда вилоятда:
- 40 минг нафар аҳоли ишсиз. Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 15 минг нафар ёшлар кириб келмоқда;
- 30 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас. Ваҳоланки, Сирдарёда қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт-логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятлар тўлиқ ишга солинса, ишсизлик деган муаммо умуман қолмайди;
- “Хонадонбай” ўтказилган хатловлар натижасида, вилоятда 282 минг нафар (33 фоиз) аҳолида сурункали касалликлар аниқланди (Шундан, 25 минг нафар аҳолида – юрак-қон томир, 17 мингида – эндокрин, 28 мингида – нафас йўллари, 20 мингида – ошқозон-ичак, 21 минг нафарида буйрак бўйича сурункали касалликлар);
- 5 мингдан зиёд оила уй-жойга муҳтож. Ҳар йили улар сафига яна минглаб янги оилалар қўшилмоқда;
- 136 та маҳалладаги ичимлик суви таъминоти талаб даражасида эмас.
- Йўл-транспорт, канализация ва бошқа инфратузилмалар бўйича ҳам, аҳолида кўплаб эътирозлар мавжуд;
- Вилоятда 83 та мактаб қувватига нисбатан 1,5-2 баробар кўп юклама билан ишламоқда. 8 та маҳаллада боғча умуман йўқ.






