7 октябрь куни соат 16:00 дан – 1 ноябрь куни соат 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Тошкент "МУМ" автошоҳбекати ҳамда Чимкент кўчаси кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган хабарга кўра, чекловга йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.
Ҳокимлик ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўрамоқда.






