АсосийJamiyat

Ўзбекистонда киши бошига йилига 12,4 кг ўсимлик ёғи тўғри келади

'Ўзбекистонда киши бошига йилига 12,4 кг ўсимлик ёғи тўғри келади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистон аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган йиллик эҳтиёжи 483 минг тоннани ташкил этади. Унинг 251 минг тоннасини маҳаллий хом ашё, 45 минг тоннасини импорт хом ашёси ҳисобига ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи ҳисобига қопланади, шунингдек, йилига ўртача 187 минг тонна импорт қилинган тайёр ўсимлик мойи аҳоли истемоли учун йўналтирилади.  

Республикамизда истеъмол қилинаётган ўсимлик мойининг 230 минг тоннасини кунгабоқар мойи, 203 минг тоннасини пахта мойи, 48 минг тоннасини зиғир, пальма, махсар, зайтун ва бошқа мойлар ташкил этади.

Мамлакатда 500дан ортиқ йирик ва кичик ёғ-мой корхонаси мавжуд бўлиб, шундан 300 таси саноат корхонаси, 200дан ортиғи кичик корхона ҳисобланади.

Бошқа янгиликлар