АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар суди судьялари Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги давра суҳбатини ўтказди

'Тошкент шаҳар суди судьялари Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги давра суҳбатини ўтказди'ning rasmi

Тошкент шаҳар суди судьялари “Сайлов конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Учрашув Тошкент давлат юридик университетида  бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Хамиджон Шамшиев, Элбекжон Тургунбоев, Талъат Турсунов, Музаффар Ахмедов, Одилжон Илхомжонов, Ориф Қличев, Анжелика Шамсутдинова, Дурдона Дадаханова, Санжар Махаметов иштирок этишди.

Давра суҳбатида сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик, унинг таркиби ва жазо тайинлаш масалалари ҳақида тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари, унда маърузачи судьялар сайлов жараёнлари, сайлов ҳуқуқи, сайловда иштирок этадиган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Сайлов кодексига биноан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга ҳам сайловларда овоз бериш тартиби, жазони ижро этиш муассаларида сайлов участкаларини тузишга оид масалаларга тўхталиб ўтилди.

 Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқлик ва шаффофлик тамойилларига таянган ҳолда ўтказилиши учун 2021 йил 31 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонун билан Сайлов кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Яъни, манфаатдор шахс сайлов комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланган.

Таъкидланишича, эндиликда шикоят бериши мумкин бўлган манфаатдор шахс номзод кўрсатган сиёсий партиялар, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар бўлиши ҳам мумкин.

"Сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар белгиланган",–дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сайловга оид ҳуқуқбузарликлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга алоҳида боб ажратилган. Сайлов ва референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 9 та ҳолатда маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланган.

"Бундан ташқари, Сайлов кодексининг 96-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилиниши, бу қарор устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Олий судига шикоят қилиш мумкинлиги қатъий белгиланди”, - дея маълумот берадиТошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Хамиджон Шамшиев.

    Бошқа янгиликлар