АсосийSalomatlik

Грипп ва ўткир (ЎРВИ)га чалинган беморлар нима қилишлари керак? Шифокор жавоб берди

'Грипп ва ўткир (ЎРВИ)га чалинган беморлар нима қилишлари керак? Шифокор жавоб берди'ning rasmi

Грипп ва ўткир (ЎРВИ)га чалинган беморлар нима қилиши керак? Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё АСИЛОВА ушбу саволга жавоб берди.

"Касалликнинг олдини олишда танани чиниқтириш, бадантарбия билан мунтазам шуғулланиш, очиқ ҳавода юриш, ўз вақтида овқатланиш алоҳида аҳамиятга эга",–дейди шифокор.  

"Совуқ кунларда иссиқ кийиниш, албатта бош кийим кийиш, оёқларни иссиқ бўлиши муҳимдир. Касаллик авж олган пайтда, айниқса, бугунгидек касаллик коронавирус пандемияси фонида кечаётган вазиятда барча фуқароларимизга ниқоб тақиш тавсия этилади.

Ўзингиз ва атрофдагилар соғлом бўлишини хоҳласангиз, грипп ва ўткир респиратор касалликларига гумон қилинса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг ва доимо қуйидагиларга амал қилинг:

Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) билан оғриган барча беморлар иситма даврида, албатта, ётиши ва шифокорни уйига чақириши;

  • Касалликни оёқда ўтказмаслик
  • Шифокор маслаҳатлари ва тавсиялари асосида иш тутиш;
  • Агар бемор уй шароитида даволанса, унга алоҳида хона, идиш, сочиқ, ўрин-кўрпа ажратилиб, кам ҳаракат қилиш;
  • Беморга қараётганлар бурун ва оғизларини респиратор ёки докали ниқоб билан тўсишлари ва қўлларини тез-тез совунлаб ювиб туришлари;
  • Бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб, намли тозалов ишларини амалга ошириш;
  • Йўталганда ва аксирганда оғиз-бурнинни рўмолча билан ёпишни;
  • Беморлар кўпроқ суюқлик — қуруқ мевалар қайнатмаси, мева шарбатларини ичириш ҳамда осон ҳазм бўладиган оқсил ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилиниши тавсия этилади".

Шунингдек, унинг қайд этишича, ўзбошимчалик билан даволаниш касалликнинг оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар