ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида Жанубий Корея Соннинг голи эвазига Сурияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичи «А» гуруҳи 3-тури доирасида Жанубий Корея ўз майдонида Сурияга қарши саф тортди.
Учрашувда Ин Бом ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Омар Ҳарбин сурияликларнинг жавоб голини киритди. 89-дақиқада эса кореяликлар етакчиси Сон Ҳён Мин голи билан мезбонларга муҳим ғалабани келтирди – 2:1.
Натижада, Жанубий Корея 3 ўйиндан кейин 7 очко билан ҳозирча гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Эрон ҳисобида 2 ўйиндан кейин 6 очко бўлиб, форслар бугун БААга қарши саф тортишади.
7 октябрь (пайшанба)
ЖЧ-2022 3-саралаш босқичи.
А гуруҳи. 3-тур
Жанубий Корея – Сурия – 2:1
Голлар: Хван Ин Бом 48, Сон Ҳён Мин 89 – Омар Ҳарбин, 84.






