Омбудсман Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз борган.
Мулоқот давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилда Давлат раҳбари томонидан имзоланган “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, Нидерландия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Омбудсман фаолияти ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Омбудсман инсон ҳуқуқари ҳимоячиси бўлса-да, унинг мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишдаги ўрни беқиёс. Чунки ҳар бир давлат бирор бир мамлакатга инвестиция киритишдан аввал, у ердаги шароитларни, жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинлигинининг қай даражада таъминланаётганини ўрганади. Агар давлатда инсон ҳуқуқлари таъминланаётган бўлса, демак унга инвестиция киритиш мумкин",-дейди Хиллес Бесхоор Плух.
Маълумот учун, Элчи Ўзбекистон билан парламентлараро, савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.






