Наманганда 11 ёшли қизалоқ 2 машина ўртасида "авария"га учраб, вафот этди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, ҳодиса 2021 йил 4 октябрь куни соат 18:30 ларда, Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7 км.да содир бўлган.
Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида, М-412 русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат вақтида 2010 йилда туғилган қиз йўлга чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, иккала автомашиналар орасида қолиб кетган қизча оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
"Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрьʼ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган",- дейилади хабарда.






