1

“Шоштепа” археология ёдгорлигида консервация ишлари бошланади

МАДАНИЯТ 08.10.2021, 10:09
“Шоштепа” археология ёдгорлигида консервация ишлари бошланади

 Шоштепа милоддан аввалги IX - XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган ва айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.

   Ижтимоий тармоқларда Шоштепа археологик ёдгорлигининг ҳозирги ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкентликлар унинг атрофидаги қурилиш ишлари сабаб ёдгорликка зиён етаётганидан ва у келажак авлодлар учун сақланмаслигидан хавотирларини баён этганлар.

   Маданий мерос агентлиги томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани Чоштепа кўчасида жойлашган  ёдгорлик 2019-йил 28-июнда маданий мерос обектлари давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинганлиги маълум қилинади.

   Шоштепа археология ёдгорлигида жорий ҳафтада “ECO HOUSE GROUP”  томонидан консервация ишлари бошланиши белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1