Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2021 йил 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра, жорий йил 14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилади.






