Газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархи бир ойда ўртача 2,5 % га қимматлашган.
Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, сентябрь ойида газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари август ойига нисбатан ўртача 2,5 % га ошган.
Йил бошидан буён газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари ўртача 7,3 % га ошган.
Сентябрь ойида мактаб дафтари нархлари август ойига нисбатан ўртача 3,1 % га ошган.
2020 йилда 1,6 минг тонна дафтар ишлаб чиқарилган.