Кеча Ўзбекистонда 450 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 500 нафардан ортиқ бемор касалликдан тўлиқ соғайди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йил 8 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 177834 (+451) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 14 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 9 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 13 нафари Сирдарё вилоятида,
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 11 нафари Хоразм вилоятида,
- 92 нафари Тошкент вилоятида,
194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Андижон вилоятида 11 нафар,
- Бухоро вилоятида 9 нафар,
- Жиззах вилоятида 7 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 15 нафар,
- Самарқанд вилоятида 44 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
- Фарғона вилоятида 26 нафар,
- Хоразм вилоятида 11 нафар,
- Тошкент вилоятида 101 нафар,
- Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 173166 (+510) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1266 нафарни ташкил қилди.






