АсосийDunyo

Японияда кучли зилзила содир бўлди

'Японияда кучли зилзила содир бўлди'ning rasmi

Япония пойтахти ҳудудидаги зилзила оқибатида камида 16 киши шикастланди.

NHK телеканалининг хабар беришича, жароҳатланганлар сони аллақачон 22 кишига етган. Улардан камида учтаси Токио ва Сайтама префектураларида, чамаси тўққизтаси Чиба префектурасида ва яна етти киши Канагава префектурасида қайд этилган.

 

Пайшанба куни кечқурун Японияда кучли зилзила содир бўлди. Дастлаб унинг кучи 6,1 га тенг эди, лекин кейин 5,9 га тушди. Зилзила 47 та префектуранинг 26 тасида сезилган.

 

Қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмади.

 

Ёнғинлар ва сув қувурларининг узилиши ҳақида хабарлар бор. Ер силкинишлари, шунингдек, Токио метроси ва «Синкансэн» тезюрар поездлари ҳаракатини вақтинча тўхтатди. Ҳозир барча йўналишларда транспорт деярли тўлиқ тикланди. Пойтахт ҳудудида жойлашган аэропортларга зарар етмаган.

    Бошқа янгиликлар