АсосийSport

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида иккита медални қўлга киритишди

'Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида иккита медални қўлга киритишди'ning rasmi

Италиянинг Олбия шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Терма жамоамиз ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

-100 кг вазн тоифаси финалида грузиялик Илия Суламанидзе билан баҳс олиб борган Суҳроб Ражабов, афсуски, имкониятни бой бериб қўйди ва чемпионатни кумуш медал билан тугатди. 

Ушбу вазнда бронза медали учун курашган Ўткирбек Тўрабоев эса германиялик Килиан Каппелмаерга ҳеч қандай имконият қолдирмади. +100 кг вазнда бронза медали учун курашган бошқа билан полвонимиз Шоҳруҳ Мамарасулов рақибига мағлуб бўлди.

Шу тариқа терма жамоамиз яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза билан якунлади. Эртага дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда иштирок этишади. Ундаги дастлабки рақиб Германия жамоаси бўлади.

    Бошқа янгиликлар