АсосийJamiyat

ЙТҲларнинг олдини олишда қўлланилаётган ноодатий услуб танқидга учради

'ЙТҲларнинг олдини олишда қўлланилаётган ноодатий услуб танқидга учради'ning rasmi

Янгиҳаёт туманида, пиёдалар серқатнов бўлган йўлда транспорт воситалари тезлигини чеклаш учун сунъий нотекисликлар (силлиқ қилиб ердан кўтарилган пиёдалар ўтиш йўли) барпо этилибди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов бу инновацион йўлакни бошқа ҳудудларга татбиқ қилмасликни тавсия қилмоқда.  

" - Ҳозирча бу ғоя натижа берар, лекин эртага қиш-қировли кунларда бу йўлакдан ўтаётган пиёдалар йўлнинг ўртасида бирма-бир сирпаниб йиқилишлари мумкинлиги ҳақида кимдир ўйладими?

Қишки шиналар ўрнатилмаган автомобиллар ҳам бу йўлак олдига келиб сирғанади, ёки ўтиб кетиш учун атай тезликни оширишига тўғри келади", - дейди  Бобур Туляганов.

    Бошқа янгиликлар