АсосийJamiyat

Суд тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

'Суд тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатор тайинловлар амалга оширилди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

Кенгаш қарорига кўра:

Намазбаева Сарагул Халбаевна –судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Воҳидов Ғолибжон Саъдиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси лавозимига;

Норқобилов Жасур Холбоевич –судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга:

Муратов Довран Джумагелдиевич– судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод этилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар