Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 1 йилда 14,5 % га кўпайган.
Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.
Унга асосан, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган. Бу 2020 йилга нисбатан 14,5 % га кўп.
Сўнгги 5 йилда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони:
- 2015 йилда – 2 109 185 та;
- 2016 йилда – 2 191 231 та;
- 2017 йилда – 2 273 419 та;
- 2018 йилда – 2 440 276 та;
- 2019 йилда – 2 580 133 та;
- 2020 йилда – 2 955 295 та.
Қайд этилишича, бугунги кунда 100 та уй хўжалигига ўртача 50 та енгил автомобил тўғри келади.