2021 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева Элчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашди.
Бу ҳақда Сенатнинг ахборот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.
"Иштирокчиларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар мамлакати мақомини олгани республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, ишбилармонлик муҳити яхшиланганининг эътирофидир",-дейилади хабарда.
Мулоқот давомида Европа Иттифоқининг 2021-2027 йилларда 3 та муҳим йўналиш бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлари ҳақида маълумот берилган.
Шунингдек, унда савдо-иқтисодий алоқалар, таълим, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гендер тенглик ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.






