АсосийJamiyat

Мирзо Улуғбек туманида олдинма-кетин 5 та автомобиль тўқнашди

'Мирзо Улуғбек туманида олдинма-кетин 5 та автомобиль тўқнашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида олдинма-кетин тўқнашган 5 та автомобиль юзасидан ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни тақдим этди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 07:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида, "Пушкин" метро бекати яқинида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:

1) "Captiva";

2) "Vaz-2106";

3) "Lacetti";

4) "Cobalt";

5) "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар