АсосийSport

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига борувчи терма жамоа таркибига киритилди

'Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига борувчи терма жамоа таркибига киритилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 октябрь – 7 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

 Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган мусобақага Ўзбекистонликлар ҳам тайёргарлик кўришмоқда. 

Вазирликнинг таъкидлашича, терма жамоанинг бу таркибига Рио олимпиадаси вице чемпиони, 2017 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам киритилган.

Шунингдек,  жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов жой олган.

"Боксчиларимиз бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар