АсосийJamiyat

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди

'Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди'ning rasmi

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар берди.

Қайд этилишича, қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш лойиҳаси доирасида фуқароларни мамлакатимиз ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди.

Эндиликда, Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширалади.

Таъкидланишича, ушбу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.

"Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган",–дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар