АсосийDunyo

"Толибоннинг тан олиниши"—Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС”га интервью берди

'"Толибоннинг тан олиниши"—Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС”га интервью берди'ning rasmi

“Толибон” ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС” агентлигига интервью берди. Унда ҳаракатнинг тан олиниши, молиявий манбалари ва “Ахлоқ полицияси” хусусида сўз боради, дея хабар бермоқда Zamon.uz нашри.

“Биз барча давлатлар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи навбатда, гап дипломатик муносабатлар ҳақида кетмоқда. Россия билан музокара олиб бориляпти, энг асосий масала – бизнинг тан олинишимиз ҳамда элчихоналар очилиши”, – деган Мужоҳид.

У элчихоналар ҳақида гапирар экан, ҳозирда энг муҳими Кобул ва Москвадаги дипломатик миссияларнинг одатий иш тартибда фаолиятини давом эттириш зарурлигини қайд этган. 

Мужоҳид Россиянинг муҳим иқтисодий ҳамкор бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.  

“Биз иқтисодий ёрдамни олқишлаймиз ва молиявий ёрдамга умид билдирамиз”, – деб айтиб ўтган у.

Унинг сўзларига кўра, бож ва солиқлар толибларнинг асосий молиявий манбайи ҳисобланади. Шунингдек, келажакда фойдали қазилмалардан ҳам даромад олиниши мумкинлиги қайд этилади.

“Ахлоқ полицияси” фаолияти тикланади

Мужоҳид  "Даават ул-Иршод" номли идора тузилганини ва у 90 йилларга нисбатан нозикроқ ҳаракат қилишини маълум  қилган.

 “Биз одамларни дин кўрсатмаларига амал қилиб яшашга масжид минбарларидан туриб даъват қиламиз”,  — деган ҳаракат расмий вакили.

“Ахлоқ полицияси” эса фақат давлат хизматчилари ва хавфсизлик ходимлари учун ишлаши таъкидланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар