Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:53 да етиб бориб, ёнғин соат 10:03 да қуршаб олинган ва соат 10:25 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв.м. майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган, 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан халок бўлган.
"Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади",—дейилади хабарда.
26.08.2022, 08:40
Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...22.12.2021, 10:59
Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...04.10.2021, 16:00
Бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот...27.09.2021, 21:49
Олтиариқдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайт этилишича, 2021 йил 27 сентябрь куни соат 13:27да Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ, Марғилон...