АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов мўйноқлик ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Об...

'Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов мўйноқлик ёшлар билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Қорақапоғистон Республикасига сафари давомида Мўйноқ туманида ёшлар билан учрашди.

Тадбирда номзод навқирон авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, жаҳон андозалари даражасида билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Маълумки, Мўйноқ тумани Орол фожиасидан энг кўп азият чеккан ҳудудлардан бири саналади. Бу ҳудуд аҳолисига кўмак бериш мақсадида Нарзулло Обломуродовнинг ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилди.

Мўйноқ тумани

Мазкур экологик хайрия веломарафонини ўтказишдан мақсад Оролбўйи минтақасида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини долзарб экологик муаммолар ечимини топишга қаратиш эди. 

Шу нуқтаи назардан ҳам марафон доирасида жалб этилган ҳомийлик ва хайрия маблағлари Мўйноқ туманидаги "Алиовул" қишлоғини ободонлаштириш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш сингари аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги эзгу ишлар учун йўналтирилди.

Учрашувда Нарзулло Обломуродов мўйноқлик ёшларнинг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлигига алоҳида урғу берди. Номзод ёшларнинг иссиқхонада сабзавотлар етиштирганини олқишлади.

Мўйноқлик ёшлар оғир чўл шароитида ҳам иссиқхонадан даромад олмоқда.

Албатта, бунга бошида кўпчилик ишонмади. Ахир Мўйноқнинг ёзда олов пуркайдиган жазирамаси-ю қишнинг изғиринида, камига бадар кетган Оролдан мерос шўрхок тупроғида замонавий иссиқхона барпо қилиб, ҳосил олиш қай бир маънода эртакка ўхшаброқ кетади. Аммо бугунги ислоҳотлар амалий ишларга, ҳаётий натижаларга асослангани боис ҳам мўйноқлик ёшлар саҳрода ишлаб, даромад топишни уддалашди.

"Мўйноқдан чиқиб олий таълимда ўқиш бу катта ютуқ. Албатта, мўйноқлик ёшлар ўқиб, ҳунар ўрганиб ҳаётда ўз ўринларига эга бўлиши керак. Юқори амбициялар билан давлат, халқ учун хизмат қиладиган инсон бўлишлари керак. 

Мўйноқ тумани

Айниқса, қизларимиз учун таълим олиш жуда муҳим. Улар тарбиялаган фарзандлар юрт истиқболининг машъали бўлади, — деди Н.Обломуродов.

Бошқа янгиликлар