АсосийDunyo

Украина жоҳил ва кераксиз одамлар томонидан бошқарилади — Медведов

'Украина жоҳил ва кераксиз одамлар томонидан бошқарилади — Медведов'ning rasmi

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинанинг ҳозирги раҳбарияти билан алоқалар маъносиз эканлиги ҳақида мақола ёзди. Мақола "Коммерсант" нашрида чоп этилган.

Медведевнинг сўзларига кўра, Украина раҳбарлари ўзини барқарор идентификациялашга қодир бўлмаган одамлардир.  Украинанинг амалдаги Президенти Владимир Зеленский бутун умри давомида рус тилида гапирган, лекин ҳокимиятга келганидан сўнг у ўзининг сиёсий ва маънавий йўналишини бутунлай ўзгартириб, энг қутурган миллатчи кучларга астойдил хизмат қила бошлади, деб таъкидлаган Медведев.

Иккинчидан, Медведевга кўра, Украинанинг ҳозирги раҳбарлари мутлақо қарам одамлардир. Унинг фикрича, мамлакат бутунлай АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳукмига боғлиқ, шу сабаб Россия учун вассаллар билан курашиш маъносиз.

Учинчидан, Медведев фикрича, Украина ҳукумати фақат чўнтагини тўлдиришга интиладиган заиф одамлардан иборат. "Расмий Киев билан шуғулланмаслигимизнинг тўртинчи сабаби, бу мамлакат чет элдаги хўжайинларини рози қилиш учун ўз позициясини доимий равишда ўзгартирадиган жоҳил ва кераксиз одамлар томонидан бошқарилади", — деб таъкидлайди Медведев.

    Бошқа янгиликлар