АсосийDunyo

Аляскада 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

'Аляскада 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

АҚШнинг Аляска штатининг Чигник шаҳрида 6,9 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати (USGS) хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, зилзила Чигник шаҳридан 114 км шарқда рўй берган.   Зилзила ўчоғи 69,1 км чуқурликда бўлган.

АҚШнинг цунамилардан огоҳлантириш миллий тизими зилзила оқибатида цунами юз бериши кутилмаётганини маълум қилган. Табиий ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ва талафотлар юз бергани ҳақида маълумот берилмаган.

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ

    Бошқа янгиликлар