АсосийJamiyat

Туркияда ўзбекистонликлар учун сайлов участкалари ташкил этилди (манзил)

'Туркияда ўзбекистонликлар учун сайлов участкалари ташкил этилди (манзил)'ning rasmi

Туркияда доимий ва вақтинча яшаётган ўзбекистонликлар учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан сайлов участкалари ҳақида маълумот берилди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 октябр куни Бош консулхона биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига овоз бериш учун 44-сайлов участкаси ташкил этилди.

Манзил: Истанбул шаҳри, Бешиктош тумани, Левент маҳалласи, Лале кўчаси 8-уй.

Бундан ташқари, фуқароларимизнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишларига қулай шароит яратиш мақсадида Бошконсулхона томонидан қуйидаги манзилларда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилмоқда:

- 16 октябр куни Бурса шаҳридаги Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги офиси. Манзил: Altinova mah. Istanbul cad/N398 Akyildiz Markazi маркази;

- 17 октябр куни Истанбул шаҳри Фотиҳ туманидаги “Блу Мармарай меҳмонхонаси” (“Blue Marmaray Hotel”). Манзил: Katip Kasim mah/Guvenlik cad. №43 Yenikapı/Istanbul;

- 20 октябр куни Истанбул шаҳри Кадикой туманидаги “Turkpermit” фирмасининг офиси. Манзил: Osmanaga mah/Kirtasiyeci sk 36-уй.

    Бошқа янгиликлар