Кеча ўтказилган саралаш ўйинларидан кейин жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган терма жамоа маълум бўлди.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 8-тури доирасида Шимолий Македонияни 4:0 ҳисобида “таслим” этган Германия миллий терма жамоаси муддатидан аввал йўлланмани нақд қилди.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари 21 очко билан ўз гуруҳининг яққол пешқадамига айланиб, иккинчи ўриндаги Руминиядан 13 очко илгарилаб кетди. Бу Германияни Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирокини таъминлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Германия терма жамоаси саралаш ўйинларида сўнгги икки учрашувини Лихтенштейн (11 ноябрь) ва Арманистонга (14 ноябрь) қарши ўтказади.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ