Германиянинг тоғли Зибергебирге вилоятида кичик самолёт ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Европа ҳақиқати нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳалокат Бонн шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда, ўрмон ичида рўй берган.
Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Самолётда неча нафар учувчи бўлганлиги борасида маълумот берилмаган.
Ҳозирда воқеа жойида суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ