Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. С.нинг номига очилган “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасидаги С.ни обрўсизлантирувчи расмларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаронинг акаси М.Б. орқали 5 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича терговга юборилган.